КОМБИНАТОРИКА ЭЛЕМЕНТЛАРИ ВА ЭҲТИМОЛЛАР НАЗАРИЯСИ
Дастур Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда тасдиқланган “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4910-сон ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги “Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг уздуксиз малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 296-сон Қарорларида белгиланган устувор йўналишлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда тузилган бўлиб, у замонавий талаблар асосида малака ошириш жараёнларининг мазмунини такомиллаштириш ҳамда академик лицейлар педагог ходимларининг касбий компетентлигини мунтазам ошириб боришни мақсад қилади.

